"Ливерпуль" футболчи сотишни режалаштирмоқда
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра август охирига қадар жамоа баъзи футболчиларни сотиши мумкин.
“АПЛ клублари энди янги футболчи сотиб олишолмайди, аммо, август ойи сўнггига қадар бошқа жамоаларга футболчи сотишлари мумкин. Катта эҳтимол билан биз ушбу имкониятдан фойдаланамиз”, - дейди германиялик футболчи.
Маълумотларга қараганда мерсисайдликлар сафини тарк этиш учун биринчи рақамли номзод бу Симон Миньоледир. “Ливерпуль” Алиссонни сотиб олгач, бельгиялик посбонга таркибда жой қолмади.
Фикрлар