"Ливерпуль" футболчиси мавсумни Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин
"Ливерпуль" ҳужумчиси Доминик Соланке мавсумни Туркия чемпионатида якунлаши мумкин.
Fotospor тарқатган хабарга кўра 21 ёшли англиялик футболчига "Галатасарой"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Истанбуллликлар Соланкени мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Соланке жорий мавсум мерсисайдликлар сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, турк клубининг таклифм “Ливерпул”га ҳам маъқул келиши мумкин.
Фикрлар