"Ливерпуль" қачон яхши дарвозабонга ёлчийди?

Бироз аввал Англия Премьер-Лигаси 4-тур доирасидан ўрин олган "Лестер" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Эътиборлиси, учрашувнинг 63-дақиқасида "Ливерпуль" мавсумда илк бор ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. 

Биринчи таймдан сўнг мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайт ҳужумчининг таъқибидан сўнг дарвозабон Аллисон қўпол хатога йўл қўйди ва жазоирлик Рашид Ғаззол бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдларининг "қуруқ" старти 333 дақиқа давом этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс "Ливерпуль"нинг сафардаги 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!