"Ливерпуль" ва "Бавария" тўқнашувига доир 5та қизиқарли факт

Хабарингиз бор бугун “Энфилд”да УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Аниқроғи, “Ливерпуль” бугун ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувга оид энг қизиқарли 5та фактни келтириб ўтамиз:

1. “Бавария” ҳеч қачон “Ливерпуль” майдонида ғалаба қозонмаган (2та дуранг, 1та мағлубият).

2. “Ливерпуль” Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида қаторасида 6та ўйиндан буён ўз майдонида мағлуб бўлмай келмоқда.

3. “Бавария” ЕЧЛ доирасида АПЛ клубларига қарши ўтказган сўнгги 3та ўйинда жами 15та гол урган.

4. “Бавария” АПЛ клубларига қарши ЕЧЛ плей-офф босқичида жами 15 марта тўқнаш келган ва шуларнинг 10тасида ғолиб чиққан ҳамда 5тасида омадсизликка учраган.

5. “Ливерпуль” ва “Бавария” шу кунгача бор йўғи 7 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 2тасида мерсисайдликлар, 1тасида эса мюнхенликлар ғалаба қозонишган. Қолган 4та ўйин эса дуранг билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!