Лофтус-Чик сўнгги 4 йилда Европа лигасида хет-трик қайд этган илк англиялик футболчи бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик кеча Европа лигаси гуруҳ босқич 3-турида БАТЭга (3:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасига нақд 3та тўп киритишга эришди.

Эътиборлиси, 22 ёшли футболчи сўнгги 4 йил ичида ушбу мусобақада хет-трик қайд этган илк англиялик футболчига айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, сўнгги бор бундай натижага  2014 “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн “Астерас”га (5:1) қарши баҳсда сазовор бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!