"Локомотив" футболчилари Бикмаевни табриклашди (фото)

20 октябрь куни "Локомотив" Суперлиганинг 26-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" футболчилари ҳозирда тўлиқ таркиб билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун 6 футболчимиз миллий терма жамоа йиғинидан қайтиб келди ва жамоа билан машғулотларда қатнашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулотлар бошланишидан олдин жамоа футболчилари Марат Бикмаевни 100, 101 ва 102-голлари билан табриклади.

bikmayev irim

Маълумот учун, Бикмаев Ўзбекистон терма жамоаси сафида КХДР (2 та) ва Қатарга қарши ўйинларда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!