“Локомотив” учинчи бор Суперкубокда ўйнайди

23 февраль куни ўзбек футболи тарихида бешинчи марта Ўзбекистон Сурперкубоги учун баҳс ўтказилади.

Бунда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ўтган йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМКга қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, мазкур Суперкубок Ўзбекистон футболи тарихида бешинчиси бўлади. Шанба куни “Пахтакор” марказий стадионида кечадиган баҳс 16:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, бешинчи бор ташкил этиладиган Суперкубок “Локомотив” учун учинчиси бўлади. Ўзбекистон Суперкубоги илк бор 1999 йил ўтказилган бўлиб, бунда “Навбаҳор” “Пахтакор”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Тарихдаги илк Суперкубок ўша йили Фарғонада ўтказилганди.

Шундан сўнг 14 йил танаффус юзага келиб Суперкубок учун баҳс ўтказилмади. Фақат 2014 йилдан бошлаб яна йўлга қўйила бошланди ва “Жар” стадионида кечган баҳсда Тошкентнинг икки клуби “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб борди. Бунда “Бунёдкор” ҳам чемпион, ҳам Кубок соҳиби, “Локомотив” эса иккинчи ўрин эгаси сифатида иштирок этганди.

“Локомотив” ўз тарихида биринчи марта 2014 йил Суперкубокда ўйнаган. Ўзига яраша қизиқ кечган беллашувда “темирйўлчилар” 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Қуйида учрашув протоколини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон Суперкубоги. 2014 йил

7 март, жума. Тошкент. “Жар” стадиони
“Локомотив” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:2

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 3. Евгений Гоголь, 4. Бобур Йўлдошев, 8. Акмал Холматов (77. Жасур Ҳасанов, 46), 10. Фарҳод Тожиев (23. Иван Нагаев, 46), 16. Жасур Ҳасанов, 19. Ислом Иномов (18. Фозил Мусаев, 71), 22. Виктор Карпенко, 30. Дилшод Жабборов, 88. Лутфулла Тўраев, 99. Вячеслав Шевченко.

“Бунёдкор”: 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Олександр Пишур, 16. Карлес Кото (21. Сардор Рашидов, 60), 24. Баҳодир Пардаев (7.Алибобо Раҳматуллаев, 76), 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Олег Зотеев (14. Воҳид Шодиев, 65), 40. Сергей Симоненко.

Голлар: Олександр Пишур 26, – 0:1. Воҳид Шодиев 66, – 0:2. Вячеслав Шевченко 78, – 1:2.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдулҳамид Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Азиз Асимов (Тошкент).

2014 йил “Локомотив” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади ва 2015 йилги Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этади. Бу сафар “темирйўлчилар” “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боришади.

“Бунёдкор” (ҳозирги “Миллий”) стадионда кечган баҳсда “Локомотив” 4:0 ҳисобида зафар қучади. Ўйинда Лутфулла Тўраев, Темурхўжа Абдухолиқов, Руслан Корян ва Марат Бикмаев томонидан киритилган голлар “Локо”га йирик ғалабани тақдим этганди.

Ўзбекистон Суперкубоги. 2015 йил

8 март (якшанба). Тошкент. “Бунёдкор” стадиони.
“Пахтакор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) 0:4

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Кахи Махарадзе, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Наврўз Алимов (Акбар Исматуллаев, 46), Александр Мерзляков, Давронбек Ҳошимов, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 58), Владимир Козак (Шерзод Каримов, 56).

Захира: Никита Рибкин, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Шерзодбек Каримов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Пардаев.

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе (Жасур Ҳасанов, 56), Жасур Ҳасанов (кичик) (Шавкат Муллажонов, 59), Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев, Сардор Мирзаев, Руслан Корян (Марат Бикмаев, 78), Темурхўжа Абдухолиқов.

Захира: Сардор Қобулжонов, Шавкат Муллажонов, Марат Бикмаев, Санжар Шоаҳмедов, Алишер Шоғуломов, Дамир Кояшевич.

Голлар: Лутфулла Тўраев (37), Темурхўжа Абдуҳолиқов (49), Руслан Корян (56, пенальти), Марат Бикмаев (89).

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент).

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!