“Локомотив” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубогининг санаси маълум
Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун тақвимини тақдим этади. Бунда ФИФА кунлари, Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси ва байрамларимиз инобатга олинган. Куз фаслига қадар миллий терма жамоа ва бошқа масалаларда қандайдир ўзгаришлар юз бермаса, тақвимда ўзгариш юз бермаслиги керак. ПФЛ тақвим ўзгаравермаслиги учун бор имкониятини ишга солади.
Режага кўра, 23 февраль куни “Локомотив” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар