Лондон грандлари "Милан" вингерига қизиқиб қолишди

"Милан" вингери Сусо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли испаниялик футболчига "Тоттенхэм" ва "Арсенал"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.

Маълумот учун, Сусо жорий мавсум А Серияда 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!