Лопетеги “Эл класико”да ҳам “Реал”ни бошқаради
“Реал” клуби директори Эмилио Бутрагеньо сўзларига кўра, бош мураббий Хулен Лопетеги “Барселона”га қарши Ла Лига навбатдаги учрашувида жамоани бошқаради.
Кеча “Реал” ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида “Виктория” (2:1) жамоасини мағлуб қилиб, 5 учрашувдан бери кетма-кет ғалабасиз ўйинлар сериясига якун ясади.
– “Барселона”га қарши ўйинда Лопетеги жамоани бошқарадими? Ҳа, ҳа, бу шубҳа бўлиши мумкин эмас. Бундай вазиятда хотиржамлик ва уюшқоқликни сақлаб қолиш жуда муҳим ва футболчиларимизга ишонаман.
– Биз миш-мишларни эшитяпмиз, аммо “Ноу Камп”га ишонч билан борамиз. Якшанба кунги ўйин бизга ажойиб мотивация бўлади ва умид қиламанки, яхши ўйин ўтказамиз, – дейди Бутрагеньо.
Фикрлар