Лопетеги “Реал” мураббийлар штабига яна бир мутахассисни жалб қилди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги Испания ёшлар терма жамоаси собиқ устози Альберт Селадесни ўзига ёрдамчи қилиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, Селедес учун "Сантьяго Бернабеу" у қадар бегона эмас. Боиси, у 2000-2002 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!