Лопетеги ўзининг инстаграм ва твиттердаги саҳифаларини ўчириб юборди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги ўзининг твиттер ва инстаграм ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини ўчириб ташлади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” устози бу ишга бугун Халқаро чемпионлар кубоги тижорий турнири доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсдан сўнг қўл урган. Бироқ, у нега бундай қилгани ҳозирча маълум эмас. Баъзи манбааларга кўра “Реал” раҳбариятининг буйруғи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” бугун МЮга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Фикрлар