Лопетеги янги мавсумда Асенсиони Роналдунинг позициясида ўйнатмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа вингери Марко Асенсиони янги мавсумда янги позицияда синаб кўрмоқчи.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 51 ёшли мутахассис 22 ёшли футболчининг бугун “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган ўйинда кўрсатган тўпурарлик қобилиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган. Эслатиб ўтиш лозимки, Асенсио туринликлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди.

Маълумотларга қараганда Лопетеги янги мавсумда тажрибага қўл уриб, Асенсиони марказий ҳужумчи позициясида ўйнатиб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, узоқ йиллардан буён "Реал"нинг ушбу чизиғида яқиндагина "Ювентус"га кўчиб ўтган Криштиану Роналду тўп сурар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!