Лопетегининг истеъфоси "Реал"га қанчага тушади?

Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқарган тақдирда ушба мутахассисга қанча маблағ тўлаши лозимлиги маълум бўлди.

Sport.es сайти тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 52 ёшли мутахассисни тез орада ўз лавозимидан озод этишни режалаштирмоқда. Аммо, ушбу истеъфо “Реал”га камида 18 млн еврога тушади. Боиси, томонлар ўртасида имзоланган келишувга кўра шартномани муддатидан аввал бекор қилаётган томон 18 млн евро товон пули тўлаши лозим.

Маълумот учун, Лопетеги бошқарувидаги “Реал” Ла Лиганинг ўтган 9та туридан сўнг 14 очко билан мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!