Лотар Маттеус: Хорватияга мухлислик қиламан, аммо...

Германия футболи афсонаси Лотар Маттеус яна бир неча соатлардан сўнг бошланадиган ЖЧ-2018 финалида Хорватияга мухлислик қилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Юрагим Хорватия деб урмоқда. Кўплаб хорватиялик футболчилар Бундеслигада ўйнашади, улар билан муносабатларим жуда яхши. Бундан ташқари мен таътилни асосан Хорватияда ўтказаман, у ерда танишларим жуда кўп. Шунинг учун мен айнан уларга мухлислик қиламан. Лекин, футболни тушунишимни инобатга олсак, бугун Франция 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Францияликларга қарши ҳеч қандай адоватим йўқ, шунчаки хорватияликлар менга жуда яқин шунинг учун уларга ишқибозлик қиламан”, - дейди Маттеус.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Хорватия учрашуви 20:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию