Луис Энрике “Барселона”ни тарк этса унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

 

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоани тарк этса унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди. Бу ҳақда Sportitalia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар аллақачон Энрикенинг ўрнига муносиб номзод танлаб қўйишган. Агар Луис Энрике “кўк-анор рангликлар”ни тарк этадиган бўлса унинг ўрнига “Эвертон” устози Роналд Куман эгаллайди.

Ушбу мутахассис каталонияликларни бошқариши мумкин бўлган кам сонли мураббийлар қаторига киритилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Барселона” Энрике билан янги шартнома борасида апрелда музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!