Луизао кеча ўзининг “Бенфика”даги 500-ўйинини ўтказди
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки баҳсида “Бенфика” ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубини қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди – 1:0.
Эътиборлиси, шу куни лиссабонликлар таркибида ўйнаган Луизао ўзининг “Бенфика” либосидаги 500-ўйинини ўтказди. Айтиш керакки тажрибали ҳимоячи бу кўрсаткич борасида фақатгина Ненедан ортда қолмоқда. 1968-1986 йилларда лиссабонликлар таркибида тўп сурган футболчи ҳисобида 575та ўйин мавжуд.

Маълумот учун, 36 ёшли бразилиялик футболчи 2003 йилдан буён “Бенфика” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар