Лука Модрич Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.

Ўйиндан сўнг хорватияликлар сардори Лука Модрич ФИФА томонидан ушбу мундиалнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу борада кучли учликка эса Бельгия терма жамоаси вингери Эден Азар ҳамда Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманнлар киришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!