Лёв Германия терма жамоаси футболчилари учун таъқиқлар жорий этишда давом этади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Бундестимга чақирилган футболчиларга янги чекловни жорий қилди.

SportBild нашри тарқатган хабарга кўра 58 ёшли мутахассис терма жамоа аъзолари меҳмонхонага албатта қайтишларини ва соат 00:00дан кеч қолмаган ҳолатда ўз хоналарида бўлиши шартлигини айтган. Шунингдек, терма жамоа жойлашган меҳмонхона барларига кириш ҳам қатъиян таъқиқланади.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2018да Мексика, Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари жой олган гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!