МЮ 2012 йилдан буён "Челси"ни Лондонда мағлуб эта олмаяпти
Хабарингиз бор бундан бироз аввал АПЛнинг 9-турида “Челси” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” (2:2) билан дуранг ўйнади.
Таъкидлаш керакки, ўйин сал қолса манкуанликларнинг ғалабаси билан якунланар эди. Бироқ, “аристократлар” хавбеки Росс Баркли ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Эътиборли жиҳати, МЮ 2012 йилдан буён “Стэмфорд Бриж”да “Челси”ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Манкуанликлар сўнгги бор “аристократлар”ни сафарда сэр Алекс Фергюсон қўл остида мағлуб этишган эди.
Шундан буён “Манчестер Юнайтед” “Челси” майдонида 9та ўйин ўтказди ва шуларнинг 7тасида мағлуб бўлиб, 2тасида дуранг қайд этди.

Фикрлар