МЮ "Челси" ҳимоячисига кўз тикмоқда
Манкунианлар устози Жое Моуриньо трансфер ойнаси ёпилгунига қадар марказий ҳимоя чизиғини кучайтириб олишни кўзламоқда.
"Бавария" футболчиси Жером Боатенг билан кечган музокаралар боши берк кўчага кириб қолгач, "қизил иблислар" эътиборларини Курт Зумага қаратишди.
L'Equipe хабарига кўра, томонлар футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Бироқ "Челси" ўз футболчисини тўғридан-тўғри рақобатчисига сотмоқчи эмас.
Маълумот учун, Курт ўтган мавсумни ижара асосида "Сток Сити"да ўтказди ва 37 беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.
Фикрлар