МЮ Де Хеани энг кўп маош олувчи дарвозабонга айлантирмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Давид де Хеа билан янги шартнома бўйича келишувга эришган, дея хабар бермоқда инглиз нашрлари. Унга кўра, келишув узоқ муддатга тузилади ва испаниялик посбон жаҳондаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади. Унинг маоши ҳафтасига бонуслар билан 400 минг фунтни ташкил қилади.

Де Хеа манкунианликлар билан амалдаги келишуви мавсум охирида якунига етади. Ҳозирда ушбу футболчининг хизматларига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!