МЮ Левандовски учун 70 млн фунт таклиф қилди

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Инглиз клуби 29 ёшли польшалик футболчи учун 70 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқчи.

Шунингдек, МЮ раҳбарияти Левандовскига ҳафтасига 500 минг маош беришга тайёр.

Аввалроқ Левандовски "Бавария" раҳбариятидан бошқа жамоага қўйиб юборишини сўраганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Ҳужумчи ўтган мавсум Бундеслигада 24 ўйинда 29 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!