МЮ Валенсияни яна бир мавсум ўзида сақлаб қолмоқчи, аммо...
"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Луис Антонио Валенсияни яна бир мавсум жамоада олиб қолмоқчи.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра МЮ 33 ёшли эквадорлик футболчи билан амалдаги шартномани яна бир мавсумга узайтирмоқчи. Аммо, футболчи жамоадан кетиш истагида.
Маълумот учун, Валенсиянининг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар