МЮ "Вест Хэм" футболчисига қизиқиб қолди

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳимоячиси Деклан Райс "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Metro нашри тарқатган хабарга қараганда МЮ скаутлари Райсни АПЛнинг ўтган турида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган баҳсда кузатиб боришган.

Таъкидлаш керакки, Райс шунингдек ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнай олади. У “сити”га қарши ўйинда айнан майдон марказида тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!