МЮ Хорватия терма жамоасининг 2 нафар футболчиси учун 105 млн евродан воз кечишга тайёр

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Хорватия терма жамоасининг 2 нафар футболчиси учун 105 миллион евродан воз кечишга тайёр.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар "Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич  ҳамда "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Анте Ребичларни ўз сафларида кўришмоқчи. Бунинг учун эса “нерадзуррилар”га 55 млн евро, франкфуртликларга эса 50 млн евро тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2018 финалига қадар етиб келишига муносиб ҳисса қўшишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!