
МЮ "Зенит" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Унга кўра манкуанликлар 23 ёшли аргентиналик футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Питерликлар эса Парадесни 50 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Айтиш лозимки, ушбу футболчига шунингдек "Реал", "Ювентус" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.
Маълумот учун, Парадес жорий мавсум “Зенит” сафида жами 33та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар