МЮ раҳбарияти Хуан Матага янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли футболчининг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боисдан ҳам раҳбарият уни таркибда сақлаб қолиш учун футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Мата жорий мавсум МЮ сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!