МЮ ёзда "Ювентус" футболчисини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандрони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.
Sportsmole тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 28 ёшли бразилиялик футболчи борасида “кекса синьора”га яна бир бор таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. Қайд этиш лозимки, МЮ ўтган қишки трансферлар даврида ҳам Сандрони сотиб олишга уруниб кўрган ва якунда рад жавобини олган эди.
Маълумот учун, Алекс Сандро жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар