МЮга "Атлетико" футболчиси керак

“Манчестер Юнайтед” клуби “Атлетико” ярим ҳимоячиси Диего Годинни ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда инглиз ОАВ.

Daily Star нашрининг ёзишича, инглиз клуби уругвайлик футболчи учун 20 миллион фунт тўлашга тайёр. Шунингдек, “қизил иблислар” “Челси” ҳимоячиси Гэри Кэйхиллни ҳам сотиб олишни режалаштирмоқда. Трансфер январда амалга ошиши кутилмоқда.

32 ёшли футболчи бу мавсум “Атлетико” сафида 15 ўйинда 2 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!