МЮга қайси ҳимоячи зарур? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти яқиндагина ниҳоясига етган ва унинг ҳимоячилари мустаҳкамликни йўқотиб қўйгани ҳам унинг кетишини анча тезлаштириб берди.

Аммо Моуриньо кетганидан кейин клуб ҳимоячилари атай қилгандай вақтинчалик бош мураббий Оле Гуннар Сульшер қўли остида қаторасига икки учрашувни «қуруқ» ўтказишди ва беш ўйинда бор-йўғи уч гол ўтказиб юборди. Аммо клуб барибир кучли ҳимоячига инвестиция киритиши кераклиги сезилмоқда.

Бу ҳақида «қизил иблислар»нинг собиқ вингери Кайт Жилеспи ҳам ҳавотирларини билдирди: «Моуриньо ҳимоячиларни истагани аммо унга ярим ҳимоячилар олиб келингани барчага маълум. Ҳимоявий тарафдан улар кучайишга муҳтож ва буни ҳамма билади.»

Squawka нашри «Манчестер Юнайтед»га қайси ҳимоя чизиғи вакиллари мос тушишини таҳлил қилди.

Орзу: Калиду Кулибали

Айни вақтда Европа футболида энг кўп муҳокама қилинаётган ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Ва бу ижобий тарафдан бўлмоқда.

Сенегаллик ҳимоячи А Сериянинг жорий мавсумида ҳаводаги курашларда энг кўп ғолиб чиққан. Италиядаги ҳимоячилар орасида энг кўп марта қисқа пасларни (1095) ҳам амалга оширган.

Бундай пас узатиш қобилияти МЮга тўп назоратини ўрнатишда, жамоанинг ўйинини шакллантиришда ва Рэшфорд, Марсьяль ва Лукакуларга ўз иқтидорини кўрсатишда тезликни таъминлаб бера олишини исботлайди.

Бундан ташқари Кулибалининг ҳимоядаги мустаҳкамлиги 27 ёшига қарамай «қизил иблислар» учун орзу ҳисобланади. Унинг трансфери нақ 90 миллион фунт туради.

Ҳақиқат: Тоби Алдервейрелд

Тоби Алдервейрелд Жаҳон Чемпионатида етти марта рақиб ҳужумларини қайтарди, 403 мта муваффақиятлар узатмаларни амалга оширди ва Бельгия терма жамоасига учинчи ўринни эгаллашида катта ёрдам берди.

Жаҳон футболининг кўп қиррали ҳимоячилардан бири 29 ёшли Алдервейрелд ўз ишини мана бир неча йиллар давомида амалга ошириб келмоқда.

Бельгиялик ҳимоячи «тақачилар» учун 138 учрашув ўтказишга эришди бироқ унинг шартномаси келаси йилда ўз ниҳоясига етади ва бу миш-мишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. «Аякс»нинг собиқ вакилини қайси клуб билан боғлашмоқда? Албатта, «Манчестер Юнайтед» билан.

Клуб президенти Даниель Леви бунга рози бўлиши қийин. Аммо Алдервейрелднинг шартномаси бўйича вазият Эд Вудвордга музокараларда шубҳасиз катта имконият туҳфа қилади.

Хуллас айни вақтда Алдервейрелднинг Сульшер учун мос ҳимоячи бўлиши эҳтимоли юқори бўлмоқда.

Джокер: Никола Миленкович

«Манчестер Юнайтед» скаутларини Никола Миленковични кузатиш учун Италияга юборгани ҳақида хабарлар бор.

Шунга қарамай сўнгги кунларда «Фиорентина» футболчиси ҳақидаги бундай эҳтимолий трансфер ўз кучини йўқотди ва «қизил иблислар» бразилиялик ярим ҳимоячи Андреас Перейра учун музокараларни бошлаганини маълум қилди.

Миленкович ўтган мавсумда «Фиорентина» сафига Бельграднинг «Партизан» клубидан келиб қўшилганди. Аммо сербиялик ҳимоячи бу мавсумдан бошлаб ўзининг нималарга қодирлигини намойиш қила бошлади. 18 ўйинда икки марта «Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси»га айлангани унинг нималарга қодирлигидан дарак беради.

Агарда у «Манчестер Юнайтед»га қўшиладиган бўлса, у ватандоши Неманья Видич каби «Олд Траффорд»да ўз номини қолдира олади. Сербиядаги гап-сўзларга қараганда Миленкович Видичдан ҳам яхшироқ экан.

«Миленкович Видичдан тўп билан муомала қилиши ва майдондаги совуққонлиги билан Видичдан яхшироқ» – деди Деян Станкович ESPN га берган интервьюсида. «У Видич давридан бери Сербиянинг энг иқтидорли ҳимоячиси. Иккаласининг умумий жиҳати бу уларнинг жасурлиги.»

«Фиорентина»ни кўндириш эса инглизларга 45 миллион фунтга тушади. Бу Европанинг кучли бешлик чемпионатида атиги 34 ўйин ўтказган футболчи учун албатта жуда қиммат.

Аммо 21 ёшли ҳимоячи ҳали ёш ва МЮ учун узоқ муддатли инвестиция бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!