Малайзиядаги ОФК семинарида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этмоқда

2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтишидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. Ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш учун Осиё футбол конфедерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, мусобақада иштирок этувчи ҳакамлар рўйхатидан жой олган Осиёнинг энг кучли реферилари иштирокида Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида семинар ташкил этилди.  ОФК инструкторлари саудия арабистонилик Али Трайфий ҳамда малайзиялик Субҳиддин Моҳд Солиҳ бошчилигида ўтказилаётган ушбу семинарда Ўзбекистондан Равшан Эрматов,  Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев ва Азиз Асимовлар иштирок этишмоқда.

Ушбу семинарни ташкил қилишдан асосий мақсад, ҳакамларни Осиё кубоги мусобақасига тайёрлаш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳато ва камчиликларни олдини олиш, ўйинлар вақтида бўладиган вазиятларда тез ва тўғри қарор чиқаришлари юзасидан кўрсатмалар беришдан иборат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!