Малком "Эвертон"га ўтишни хоҳламади
Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком "Эвертон"га ўтишдан бош тортди. бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра "ирисчилар" 21 ёшли бразилиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштиришган ва бу масала юзасидан унинг вакиллари билан ҳам музокаралар олиб боришган. Бироқ, у етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай барибир "Кам Ноу"да қолишга қарор қилган.
Маълумот учун, Малком "Барселона" сафига ёзда "Бордо"дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар