Малком қишда "Барселона"дан кетмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Малком қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.

Унга кўра агар ушбу вақт мобайнида 21 ёшли бразилиялик футболчига ишонч билдирилмаса, у “Камп Ноу”дан кетиши мумкин. “Кўк-анор ранглилар” эса уни катта эҳтимол билан ижарага бериб юборишади.

Маълумот учун, Малком жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 2та ўйинда иштирок этди  ва  уларда жами 25 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малкомга Лондоннинг "Арсенал" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!