Малком қишда "Барселона"дан ўзини трансферга қўйишни сўрамоқда

“Барселона” вингери Малком клуб раҳбариятидан қишда ўзини трансферга қўйишларини сўрамоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Унга кўра агар каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде бразилиялик футболчига ўзини кўрсатиши учун имкон бермаса, у қишда бошқа жамоага ўтиб кетишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Малком ёзда “Рома”га ўтишига бир қадам қолганида “Барселона”ни танлаган эди. Бироқ, у “кўк-анор ранглилар” сафида ҳозирча бор йўғи 2та расмий учрашувда иштирок этди ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!