Малком учун "Ливерпуль" ҳам курашга қўшилди

"Ливерпуль" клуби "Барселона" вингери Малкомнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар 21 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Қайд этиш лозимки Малкомга шунингдек АПЛнинг бошқа бир грандлари - "Арсенал" ва "Тоттенхэм"дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Малком “Барселона” сафига 2018 йилнинг ёзида 41 млн евро эвазига “Бордо”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!