"Манчестер Сити" АҚШдан зўр дарвозабон сотиб олди
АҚШ клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мазкур трансфер МЛС тарихида дарвозабонлар учун тўланган энг катта сумма сифатида қайд этилди.
Илгарироқ 23 ёшли кипер "шаҳарликлар"га 7,5 млн долларга тушиши айтилган эди. Футболчи Манчестерда яхши ўйнаб кета олса, бу сумма 10 млнгача ошиши мумкин.
Аммо шуниси аниқки, у Англияда ишлаш учун руҳсатнома ололмайди ва келгуси мавсум ижарага берилади. Унинг учун маъқул жой "Жирона" бўлиши айтилмоқда. Маълумот учун, Стеффен ўтган мавсум МЛСнинг энг яхши дарвозабони деб топилган эди.
Фикрлар