"Манчестер Сити" Жо Хартга янги жамоа топишида ёрдам бермоқчи

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти Жо Хартга янги жамоа топишга ёрдам бермоқчи.

The Times нашрининг ёзишича, "шаҳарликлар" 31 ёшли инглиз дарвозабонининг нархини 5 миллион фунт стерлинггача туширишга қарор қилди. Ҳозирда бу футболчига "Фенербахче" ва "Бёрнли" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Харт ўтган мавсумни "Вест Хэм" сафида ижара асосида ўтказди. У барча турнирларда 23 ўйинда 42 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!