"Манчестер Сити" Стерлингга янги шартнома таклиф қилади
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоада Рахим Стерлингни олиб қолишни мақсад қилган. 23 ёшли ҳужумчининг "шаҳарликлар" билан тузган амалдаги келишуви 2020 йилгача мўлжалланган.
– Протокол бўйича мен спорт директори ва менежер эмасман. Мен мураббийман, – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal нашри. – Мен жамоага руҳ берадиган ва ўйинларда ғалаба қозонадиган жамоа тузишга ҳаракат қиламан. Биз Стерлингнинг ўйинларидан мумнунмиз ва унинг шу ерда қолишини истаймиз. Биз унга таклиф юборамиз.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг "Манчестер Сити"да 2015 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида 141 ўйинда 45 голга муаллифлик қилган. У жамоага Англия чемпионати-2017/18 ва икки марта Лига кубогини ютишда ёрдам берган.
Фикрлар