"Манчестер Сити" етакчи ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин турибди
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Жон Стоунз билан амалдаги шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра агар 24 ёшли англиялик футболчи янги келишувни имзоласа, унинг маоши йилига 9,9 миллион еврога кўтарилади ва у жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.
Маълумот учун, Стоунзнинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар