"Манчестер Сити" етакчилари эртага "Челси"га қарши баҳсни ўтказиб юборишади
"Манчестер Сити" клубининг икки нафар етакчи футболчиси - Кевин де Брюйне ва Серхио Агуэро эртага АПЛнинг 16-турида "Челси"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи ҳам, аргентиналик футболчи ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгуришмаган.
Маълумот учун, де Брюйне жорий мавсум 5та ўйинда майдонга тушиб 1та голга ассистентлик қилишга эришган бўлса, 17та ўйинда иштирок этган Агуэро ҳисобига 12та гол ҳамда 4та ассист мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Манчестер Сити” баҳси эртага 22:30да бошланади.
Фикрлар