"Манчестер Сити" ижарада юрган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Манчестер Сити" клуби ўзининг франциялик ҳимоячиси Элиаким Мангаляга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра янги келишув 28 ёшли футболчи билан 2020 йилнинг ёзига қадар тузилади.
Маълумот учун, Мангаля “Манчестер Сити” сафига 2014 йил “Порту”дан келиб қўшилган эди. Бу борада у “Валенсия”да (2016/17) бир мавсум ижарада тўп сурди. У жорий мавсумни ҳам ижара асосида “Эвертон” сафида ўтказмоқда. Бироқ, у мавсум бошида бор йўғи 2та ўйинда иштирок этиб, сўнгра жиддий жароҳат олди.
Фикрлар