"Манчестер Сити" ўз мақсадига етиша олмади

"Манчестер Сити" клуби "Лион" хавбеки Танги Ндомбелени сотиб олиш бўйича ишни якунлади.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 22 ёшли футболчи учун француз клубига 50 млн евро таклиф қилишган, аммо рад жавобини олишган. Гап шундаки, “Лион” Ндомбелени 83 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Бироқ, “Сити” жароҳатланган Фернандиньо ўрнига муносиб футболчи топиши керак. Айнан Фернандиньо иштирок этмаган сўнгги 2та баҳсда Гвардиола жамоаси мағлубиятга учради.

Маълумот учун, Ндомбеле жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!