"Манчестер Сити" "янги Кроос"ни ўз сафига қўшиб олди

"Манчестер Сити" Хорватиянинг "Хайдук" клуби ярим ҳимоячиси Анте Палаверса билан шартнома имзолади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шаҳарликлар” “янги Кроос” дея эътироф этилаётган 18 ёшли хорватиялик футболчи учун 8 млн евро тўлашлаган. Энди Палаверса мавсумни "Хайдук"да якунлайди. Бундан ташқари у яна бир мавсум ижара асосида ўша жамоада қолиши мумкин.

Маълумот учун, Палаверса жорий мавсум "Хайдук" сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!