"Манчестер Сити"нинг қишки трансферлардаги илк хариди ким бўлиши маълум бўлди

АҚШнинг "Коламбус Крю" клуби дарвозабони Закари Стеффен фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Goal нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” МЛС клуби билан 23 ёшли дарвозабоннинг трансфери бўйича келишувга эришган. Унга кўра Англия чемпиони АҚШлик посбон учун "Коламбус Крю"га 6,6 млн евро тўлайди. Бундан ташқари уларга яна 2,2 млн евролик бонус ҳам тақдим этилади.

Айтиш лозимки, “Манчестер Сити” Стеффенни сотиб олиши билан уни ижарага бериб юбормоқчи.

Маълумот учун, Стеффен жорий мавсум "Коламбус Крю" сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 42та гол ўтказиб юборди. У якунда МЛСнинг мавсумдаги энг яхши дарвозабони деб эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!