"Манчестер Юнайтед" "Рома"нинг туркиялик юлдузига қизиқиб қолди
"Манчестер Юнайтед" ҳам "Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер учун кураш бошлади.
ESPN тарқатган хабарга кўра “бўрилар” 21 ёшли туркиялик футболчининг трансферини 50 млн еврога баҳолашмоқда. Унга МЮдан ташқари шунингдек "Арсенал", "Бавария" ҳамда "Тоттенхэм" клублари ҳам Ундер учун даъвогарлик қилишмоқда.
Маълумот учун, Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг римлкилар билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар