"Манчестер Юнайтед" асосий ҳужумчиси номаълум муддатга йўқотди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Унинг жароҳати ва даволаниш муддати тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум МЮ сафида жами 14та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!