"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотмоқчи эмас
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Эрик Бейи ушбу ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этмайди, бироқ бош мураббий Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғига яна битта футболчи харид қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Manchester Evening News нашри.
"Қизил иблислар" раҳбарияти ҳам ўз навбатида 24 ёшли Кот-д’Ивуарлик футболчини сотмоқчи эмас.
Ўтган мавсум Бейи Англия Премьер-лигасида 13 ўйинда майдонга тушган. Аввалроқ МЮ Тоби Алдервейрелд ("Тоттенхэм"), Гарри Магуайр ("Лестер") ва Йерри Мина ("Барселона") хизматларига қизиқиш билдираётганлиги айтилган эди. Улар орасида манкунианликларнинг асосий мақсади Магуайр бўлиб турибди.
Фикрлар