"Манчестер Юнайтед" тез орада Андер Эррера билан шартномани узайтиради

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Андер Эррерага янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 29 ёшли испаниялик футболчи билан мавсум сўнггигача имзоланган амалдаги шартномани узайтиришга жуда ҳам яқин туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Эррера МЮ шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум манкуанликлар сафида АПЛда 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!