Манчини: Пирло мураббийлик фаолиятини Италия терма жамоасида бошлашиши керак

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирлони мураббийлар штабида фаолиятни юритишини хоҳлаяпти.

- Расмий хабарларни кутишни лозим топардим. Андреа мураббийлик фаолиятини бошлашни ният қилганидан хабарим бор ва бу тўғри қарордир.

Унинг қобилияти ва ёрдами билан жамоа билан яхши натижаларни қўлга киритамиз. Албатта, Пирло учун ҳам бу янги фаолиятда ажойиб старт бўлади, - дея Манчининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!